Пресс – релиз
Женева, 17 Ноябр 2008
Жасур ўзбек аёли 20 ноябр куни Женевада тақдирланади
Press release in English
Communiqué de Presse en Français
Comunicado de Prensa
PRESSEMITTEILUNG
Русский Вариант
Пресс – релиз
Шу йил, 2 июн куни қамоқдан озод бўлган ва илк бора чет элга сафар қилиш имкони берилган Мўтабар Тожибоева 2008 йилги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари учун Мартин Энналс мукофотини қабул қилиб олади. Тақдирлаш маросими 20 ноябр, пайшанба куни соат 18.00да Женевадаги энг обрўли Ариана музейида бўлади. Тантанали тақдирлаш маросимида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ҳамда таниқли опера юлдузи Барбара Хэндрикс ҳозир бўлади. Бу йилги тақдирлаш маросими Швейцария телевидениеси орқали ёритилади, EBU (Европа Радиоэшиттиришлар Уюшмаси) орқали Евроньюс янгиликлар дастурида қисқа лавҳа берилади.
Тақдирлаш маросими доирасида махсус фильм намоиш этилади ҳамда Ўзбекистон бўйича экспертлар иштирокидаги давра суҳбати бўлади. Маросим Женева шаҳри хокимияти билан ҳамкорликда уюштириляпти. Шаҳар маъмурияти Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон деклорацияси қабул қилинганининг 60 йиллигини шу тариқа нишонлаш ниятида.
Мўтабар Тожибоева оддий одамларга тинч йўл билан ўз ҳуқуқларини талаб қилиш мумкин эканини кўрсатган, маҳкамаларни кузатиб, ўз кузатганларини жамоатчиликка очиқлаган жасур аёлдир. Тожибоева 2005 йилги юзлаб қуролсиз одам ўлимига сабаб бўлган Андижондаги оммавий қирғин учун ҳукуматни қаттиқ танқид қилган ва бунинг учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. У ўта қатъий шартлар билан озодликка чиқарилди, лекин скут сақламади.
Келаси ой Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасида олган мажбуриятларини ўтган даврда қандай бажарганини кўриб чиқади. Шу мухокамалар арафасида Мартин Энналс мукофоти ҳакамлар комиссиясии раиси Ханс Тулен халқаро ҳамжамият эътиборини Мўтабар Тожибоеванинг аччиқ ўтмиши ва бугунги аҳволига қаратган холда, Ўзбекистонни ислоҳотларни давом эттириш ва қамоқхонада қолаётган бошқа ҳуқуқ фаолларини ҳам озод этишга чақирди.
Мартин Энналс мукофоти - бу ўнта энг машҳур халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг гўзал ҳамкорлиги натижасида туғилган мукофотдир. Жюри таркибига “Амнисти Интернешнл” , “Хьюман Райтс Уотч” , “Хьюман Райтс Фэрст” , Халқаро инсон ҳуқуқлари федерацияси, Қийноқларга қарши умумжаҳон ташкилоти, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро хизмат , “Фронт Лайн” , Юристларнинг халқаро ташкилоти, “Диакони-Германия” ва “Инсон ҳақлари масалалари бўйича Ахборот ва ҳужжатларни системалаш халқаро ташкилоти” кирадилар.
Мартин Энналс мукофоти ҳомийлари: Луиз Арбур, Асма Жаҳангир, Хосе Рамос-Хорта, Тео-ван Бовен, Адама Дьенг, Леандро Деспуй, Барбара Хэндрикс, Роберт Фульгум ва Вернер Лоттье.
Мукофотнинг аввалги совриндорлари: Райан Хуле-Копаласингхам Шритаран, Шри-Ланка ва Пиер Клавер Мбонимпа, Бурунди (2007); Акбар Ганжи, Эрон ва Арнольд Тсунга, Зимбабве; Актам Наис, Сурия; Лида Юсупова, Россия; Алирио Урибе Муноз, Калумбия; Жаклин Моудейна, Чад; Халқаро тинчлик бригадалари; Иммакуле Бирхахека, Конго; Наташа Кондич, Югославия; Эйад Эл Сарраж, Фаластин; Самуэл Руиз Гарчиа, Мексика; Клемент Нванкво, Нигерия; Асма Жаҳангир, Покистон; Харри Ву, Хитой (1994).
За дополнительной информацией просьба обращаться к Координатору:
Луис Маррейрос, тел.
+41.22.8094925
marreiros@martinennalsaward.org / www.martinennalsward.org
|